Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 147 млн сўмлик чорва молларни алдов йўли билан қўлга киритган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 38 ёшли Б.К. 2019 йилнинг июль ойидан 2020 йилинг май ойигача бўлган вақт оралиғида 5 нафар фуқаронинг ишончига кириб, улардан жами нархи 147 925 500 сўм бўлган чорва молларини пулларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олишини ваъда қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахс чорва молларни алдаш йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026