Фуқаро Ғ.Худойбердиевнинг 2018 йил декабр ойида онлайн аукционда сотиб олган ер участкаси орадан бир йил ўтиб (2019 йил декабрь) Бекобод туман прокурори киритган ариза сабаб маъмурий суднинг ҳал қилув қарори билан давлат захирасига қайтарилади.
Ер участкаси устига қарийб 200 млн сўм сарфланиб қурилган, икки қаватли (қурилиши тугалланмаган) бино эса суд қарорига асосан бузиб ташланади.
Қарангки, маъмурий ишлар бўйича Олий суд судлов ҳайъатининг шу йил 3 сентябрдаги қарори билан қуйи инстанция судлари қарорлари бекор қилиниб, Бекобод туман прокурорининг шикоят аризасини рад қилиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилинади.
Шу қарор сабаб бўлиб, жорий йил 5 октябр куни сайтимиз орқали «Олий суд Бекобод прокурорини доғда қолдирди. Тадбиркор кўрган зарарни энди ким қоплайди?» номли мақола эълон қилган эдик.
Тошкент вилоят прокуратураси ва бошқа масъул идоралар мақолада кўтарилган муаммога ижобий ечим топиш ҳаракатида бўлади, деб умид қилган эдик. Аммо, адашганмиз шекилли.
Фуқаро Ғайбулла Худойбердиевнинг таҳририятга хабар қилишича, воқеалар бироз бошқачароқ йўсинда ривож олган.
Дастлаб, туман ҳокими ва вилоят прокуратурасидан масалани ўрганиш учун туманга келган масъул ходим Ғ.Худойбердиевдан бу муаммоларни ёритиш учун сайт мухбирларига қанча пул бергани билан қизиқишган (бундан ранжиганимиз йўқ, сабаби ҳар ким дунёни ўз қаричи билан ўлчайди).
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Воқеалар ривожи 6 октябрга келиб бундан-да қизиқарли тус олди. Яна ҳокимликка чақирилган Худойбердиевни қўлига яна ўша расмийлар бир варақ қоғоз тутқазишади. Уни ўқиб кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайсан киши...
Ўша бир парча қоғозда Г.Худойбердиевнинг Kun.uz таҳририятига миннатдорчилик хати (мавжуд вазиятдан келиб чиқилса, кўпроқ пушаймонлик хатига ўхшайди)битилади. Нима эмиш, «аслида прокуратура ходимлари ушбу видеолавҳада изоҳланганидек, менга нисбатан адолатсизлик қилишмаганини тушуниб етдим ва мен ҳам буларнинг барчасини жон аччиғида бўрттириб гапирганим учун Прокуратура ва Kun.uz таҳририяти олдида узр сўрайман
















