Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозон, Самара ва Новосибирскдан Тошкентга қўшимча чартер қатновлари амалга оширилади
ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил 16 октябрда Қозондан, 2020 йил 17 октябрда Самарадан ва 2020 йил 20 октябрда Новосибирскдан Тошкентга қўшимча чартер қатновлари амалга оширилиши тўғрисида хабар берди.
Россия шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистон фуқароларига ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади.
Қайд этилишича, ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг парвозларига қўйилмайди.
Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, Uzbekistan Airways АЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки минтақангиздаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкинлиги айтилган.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026