Курслар 22–24 октябрь кунлари ташкил этилади ва ўзбек тилида олиб борилади.
Матбуот котиблари 19 октябрь соат 12:00гача қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Ўринлар сони чекланган.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- камида бир йил давомида матбуот котиби сифатида ишлаганлик тажрибаси;
- пресс-релиз ва бошқа матбуот материалларини ёзиш техникаси ва усулларини билиш;
- интервью, матбуот анжуманлари ва брифингларни ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини билиш;
- интернет тармоғида ишлаш, мультимедиа ускуналаридан фойдаланиш кўникмалари.
Курс дастури:
• PR – пайдо бўлишидан ҳозирги вақтдаги ролигача;
• Мақсадли аудитория ва у билан ишлаш усуллари;
• PR – коммуникация: турлари ва динамикаси;
• Медиарилейшнз: журналистларга ёндашув топишнинг усуллари;
• Пиарматн ва унинг хусусиятлари;
• Матбуот анжумани: назария. Ноқулай саволларга жавоб бериш усуллари;
• Фейкларни аниқлаш усуллари;
• Инфосабаб, сторителлинг, паблицит капитал;
• Фрейминг ва рефрейминг;
• Камера тўғрисида гапиришнинг сирлари;
• PR стратегия;
• Инқирозли вазиятни қандай бошқариш мумкин;
• Инқирозга қарши PR;
• Бошқа масалалар.
Курслар ўзлаштирилган кўникмаларни амалда мустаҳкамлаш билан олиб борилувчи интерфаол машғулотларни ҳам ўз ичига олади.
Курсда қатнашиш учун танлаб олинган номзодларнинг электрон почта манзилига индивидуал хабар юборилади.















