Ўзи нима гап?
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланган, жумладан, пойтахтдаги Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 70 километрдан 60 километрга камайтирилганди.
Аслида тезликни камайтириш Шавкат Мирзиёевдан чиққан ғоя. Президент шу йил феврал ойида Самарқанд шаҳрига қилган ташрифида шундай таклифни ўртага ташлаган эди.
“Яқинда Тошкентда тезлик кўпи билан 60 км/соатгача белгилангани ҳақида қарор чиқади”, — деган эди ўшанда Ш.Мирзиёев.
Давлат раҳбари Тошкент шаҳри ва бошқа йирик шаҳарларнинг марказий кўчаларида тезлик лимити оқилона, илмий ёндашув асосида ўрнатилиши кераклигини таъкидлаган эди. Кўчаларда ҳаракатланиш ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам қулай бўлиши керак, — деган эди Мирзиёев.
Маълумки, аҳоли пунктларида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарият қисми белгиланган тезликни ошириш натижасида келиб чиқади.
Дунёнинг кўплаб шаҳарларида тезлик 40-50 км/соат қилиб белгиланган. Узоққа бормайлик. Ён қўшнимиз Қозоғистоннинг эски пойтахти Алмати шаҳри кўплаб кўчаларида 60 км/соат, марказий кўчаларда тезлик ҳаттоки 40 км/соат қилиб белгиланган.
“Алмати шаҳрини 2025 йилгача ривожлантириш дастури”га кўра, шаҳарнинг магистрал ва маҳаллий кўчаларида тезликни 60 ва 40 км соатдан 50 ва 30 км/соатгача тушириш кўзда тутилган.
Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳам марказий кўчаларда тезлик 50 км/соат қилиб белгиланиши, айрим кўчаларда 30 км/соат қилиниши










