Жаҳон | 09:42 / 17.10.2020
36076
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркия Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олмаслигини айтди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олмаслигини ва Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини айтди.

Фото: Anadolu Agency

Эрдўған Туркияга ташриф буюрган Украина президенти Владимир Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида шундай баёнот берган.

“Туркия Украинани минтақамиз барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан асосий мамлакат деб билади. Шунинг учун биз доимо Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлаймиз”, дея таъкидлаган Эрдўған.

Туркия раҳбарининг қўшимча қилишича, Анқара яриморолнинг “қўшиб олинишини” тан олмайди ва Украина билан биргаликда “Қрим татарларини қўллаб-қувватлайди”. 

Ўз навбатида, Зеленский Эрдўғанга яриморолни Украинага қайтаришга қаратилган Қрим платформаси лойиҳасида иштирок этишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирган.

Мавзуга оид