Лицензияси бекор қилинган хусусий бандлик агентликлари сони 50тага етди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Adiba travel and work” ва “Good Work” хусусий бандлик агентликларига берилган лицензияни бекор қилди.
Вазирлик хабарига кўра, ушбу икки ХБАга Ўзбекистондан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун берилган лицензиялар 13-14 октябрь кунлари, уларнинг ўз аризаларига биноан бекор қилинган.
“Good Work” ХБАнинг лицензияси шу йил март ойида вақтинча – 10 иш кунига тўхтатиб қўйилган эди. Бунга агентлик устидан шикоят аризалари келиб тушгани сабаб бўлганди.
Шу тариқа, Ўзбекистонда сўнгги 18 ой ичида лицензияси бекор қилинган хусусий бандлик агентликлари сони 50тага етди. ХБАлар реестрига жами 103та агентлик киритилган бўлиб, айни пайтда улардан 25таси лицензияга эга.
Август ойида маълум қилингандики, лицензияси бекор қилинган ХБАлардан 21таси “фаолиятини ташкил қила олмай, лицензиясини топширган”, 11таси эса қонунчиликни турли шаклда бузган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари фаолиятига бундан икки йил олдин – 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган қонун асосида рухсат берилганди. 2020 йил августида бу қонунга тузатишлар киритилди.
Икки йил ичида ўнга яқин (эҳтимол ўндан ортиқ) хусусий бандлик агентликлари минглаб фуқароларни чув тушириб, улардан йиғилган миллиардлаб маблағларни ўзлаштириб юборди. Жабрланувчи фуқаролар муаммога ҳукумат эътиборини тортиш учун бир неча марта митинглар ўтказди. Айрим ХБАлар иши бўйича суд ҳукмлари чиққан, қатор жиноят ишларини кўриш турли босқичларда давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:41 / 24.09.2024
“5 октябрдан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди” – Дин ишлари бўйича қўмита
11:58 / 04.09.2024
Akfa университети лицензияга эга бўлмаган таълим йўналишига талабаларни қабул қилган
20:46 / 19.07.2024
«Ўзбекконцерт» лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўрди
11:50 / 13.06.2024