Очиғини айтиш керак, ушбу сўровнома деярли барча туман-шаҳарларнинг ахборот хизматлари юритаётган Telegram-каналларда эълон қилинди. Ҳамма кўпроқ овоз тўплашга, сўровномани тарғибот қилишга ошиқди. Хусусан, Қашқадарё вилояти Косон тумани тарғиботи ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Масалан, «Нодира Кодирова» номли Telegram фойдаланувчиси гуруҳларда қуйидагича тарғибот қилган: «Барча МФЙлар диққатига! Мана шу линкка уланиб, муносабат билдиринг ва уланганингизни маълум қилинг». «Mehroj Sharofiddinov» профили фойдаланувчиси эса «Овоз беринг ва кузатиб боринг тугмасини босинг, Косонни танланг», деб ёзиб қолдирган. «Нодира Кодирова» яна «Барча МФЙларга раҳмат, анча кўтарилди. Яна қаттиқроқ ҳаракат қилайлик. Отрядлардагилар кетгунча теримчиларни ўзларингиз ташкил этган телеграмларга тарқатинг. Вилоятда эмас, республикада ҳам Косон биринчи бўлиши керак», деган.




Тарғибот шу даражага бориб етганки, қариндошлар гуруҳларида ҳам тарқатиш бошланган...
Дарвоқе, Косондаги тарғибот ўз «натижаси»ни кўрсатган. Тез орада Косон тумани ЎзА сўровномасида энг юқори ўринларга чиқиб олган.
Маҳаллаларга муносабат билдириш, каналга уланишга ундаган «Нодира Кодирова» номли фойдаланувчи кимлигини билиш мақсадида Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари билан боғландик.
«Нодира Қодирова Косон туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлайди. Ижтимоий тармоқларда у киши маҳаллаларни овоз беришга мажбур қилган мазмунида хабарлар тарқалди. Мен ундай деб ҳисобламайман. Бу ҳолат биргина бизнинг туманимизда кузатилаётгани йўқ-ку.
Шу ўринда ОАВ билан ишлайдиган ходим сифатида фикримни айтмоқчиман. Бунақа сўровномаларни ўтказишдан мақсад нима? Обуначиларни кўпайтиришми? Нега туманнинг салоҳияти ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларига қараб эмас, интернет тармоқларидаги сўров орқали аниқланиши керак? Бунда холислик бўлмайди»,

















