Арманистон ва Озарбойжон навбатдаги ярашув ҳақида келишиб олди
Арманистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирлари Зохраб Мнацаканян ва Жайхун Байрамов Тоғли Қорабоғда гуманитар ярашув ҳақида келишиб олди. У 26 октябрь соат 8дан амал қила бошлайди. Бу ҳақда АҚШ, Арманистон ва Озарбойжоннинг қўшма баёнотида маълум қилинган.
Келишувга Мнацаканян ва Байрамовнинг АҚШ давлат котиби биринчи ўринбосари Стивен Бигэн билан учрашувида эришилган.
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг таъкидлашича, ихтилоф томонлари ярашувга амал қилишга тайёрликларини билдиришган.
Бу Қорабоғ ихтилофи томонларининг ярашувга учинчи уринишидир. Аввалги иккита келишув ўт очишни тўхтатиш режими кучга киришидан бир соат ҳам ўтмай бузилган.
Бу орада ЕХҲТнинг Минск гуруҳи ҳамраислари (АҚШ, Россия, Франция) ҳамда Арманистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирлари 29 октябрда Женевада Тоғли Қорабоғ масаласи бўйича учрашув ўтказишга келишиб олган. Унда Тоғли Қорабоғдаги вазиятни тартибга солиш учун зарур чоралар муҳокамаси ва улар бўйича келишувларга эришиш кўзда тутилган.
Барча чораларни Арманистон ва Озарбойжон раҳбарияти қабул қилган тамойилларга мос ҳолда қабул қилиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024