Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат аҳамиятига эга бўлган йирик объектларнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти ишлаб чиқилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ёнғин хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди.
Қабул қилинган ҳужжатда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш юзасидан умумий ёнғин хавфсизлиги талаблари назарда тутилган, деб ёзади Norma.
Қоидаларда ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган ишларни амалга оширишда ҳамда муҳандислик асбоб-ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган. Уларда ишлаб чиқариш, ижтимоий, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳалардаги объектлар ҳамда маъмурий бинолар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари қайд этилган.
Қоидаларга мувофиқ фавқулодда давлат аҳамиятига эга бўлган йирик ижтимоий-маданий объектларда ёнғин-техник комиссияси тузилиши, шунингдек объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти ишлаб чиқилиши лозим.
Бино ва иншоотлар ўртасидаги ёнғинга қарши оралиқ майдонлардан материаллар, ускуналар ва идишлар қўйиладиган омбор сифатида, транспорт воситаларининг тўхташ жойлари учун, бино ва иншоотларни қуриш учун фойдаланишга рухсат этилмайди.
1 000 минг нафар ва ундан ортиқ одам сиғимига эга бўлган муассасаларда энг яқин ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан тўғридан-тўғри телефон алоқаси ўрнатилиши керак.
Қоидаларда қуйидагиларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар белгиланмаган:
- ўрмон хўжалиги ҳудудларида;
- кон қазилма ва шахта иншоотларида;
- портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва улар утилизация қилинаётганда;
- саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланилган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда;
- ҳаво, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортида.
Ҳужжат 21.10.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:01 / 09.04.2026
Пойтахтдаги уч бозорнинг айрим блоклари вақтинча ёпилди
09:34 / 05.02.2026
Тошкентда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаган объектлар фаолияти тўхтатилмоқда
15:42 / 04.02.2026
Тошкентда савдо марказлари ёнғин хавфсизлиги бўйича текширилмоқда
23:12 / 01.12.2025