Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air Arabia 4 ноябрь куни Шаржадан Тошкентга биринчи мунтазам рейсни амалга оширади
Бирлашган Араб Амирликларининг Air Arabia лоукостери 4 ноябрь куни Шаржадан Тошкентга биринчи мунтазам рейсни амалга оширади.
«Биринчи рейс 2020 йилнинг 4 ноябрида амалга оширилади. И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнишнинг тахминий вақти – 15:00», - дейилади Туризм қўмитаси хабарида.
Air Arabia сайтида хабар қилинишича, кейинчалик рейслар чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Чипта нархи - 200 АҚШ долларидан 246 АҚШ долларигача.
Авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни Airbus-320-214 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.
Air Arabia Шаржа ва Искандария аэропортларидан, шунингдек Марокашдаги тўртта аэропортдан Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Европа ва МДҲга йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи, бош қароргоҳи Шаржада жойлашган авиакомпаниядир.
Мавзуга оид
00:25 / 14.06.2025
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
11:44 / 06.03.2024
Шаржа аэропортида оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
08:16 / 09.10.2023
Умрага кетаётган чоғида Шаржада саломатлиги ёмонлашган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
09:24 / 10.12.2022