Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air Arabia Абу-Дабидан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди
Air Arabia авиакомпаниясининг Абу-Дабидан учган самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди ва бу икки шаҳар ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар очилиши бўлди.
Фото: Getty Images
Тошкент халқаро аэропортида Air Arabia компаниялар гуруҳи ижрочи директори Адел Ал Али иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
«Биз Абу-Дабидан Тошкентга тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилганини эълон қиламиз ва бизни қўллаб-қувватлаган барча ҳамкорларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Ҳозирда компаниямиз томондан Шаржага ҳафтасига олти марта рейслар амалга оширилмоқда, эндиликда Абу-Дабига ҳафтасига иккита рейс қўшилмоқда. Биз фаолият юритадиган ҳар бир мамлакатда ҳеч бўлмаганда кунлик рейсларни таъминлашга интиламиз. Бу мобилликни оширади ва потенциал йўловчиларимиз учун кўпроқ имкониятлар яратади», — деди Адел Ал Али.
«Air Arabia 2020 йилдан бери бизнинг ҳамкоримиз. Аста-секин парвозлар частотасини оширмоқдамиз. Жорий йил ноябрь ойида Намангандан Шаржага рейсларни очдик. Бугун янги Абу-Даби — Тошкент — Абу Даби йўналишини очмоқдамиз. Бу биз учун ҳам, авиакомпания учун ҳам жуда муҳим воқеа», — деди Uzbekistan Airports бошқаруви раиси ўринбосари Баҳодир Мирусмонов.
Абу-Даби — Тошкент — Абу Даби йўналиши бўйича йўловчи рейслари мунтазам равишда чоршанба ва шанба кунлари Airbus А320 самолётларида амалга оширилади.
Air Arabia — штаб-квартираси Шаржада (БАА) жойлашган араб арзон авиакомпанияси бўлиб, Шаржа ва Александрия аэропортларидан, шунингдек, Марокашдаги тўртта аэропортдан Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Европа, МДҲ ва бошқа мамлакатларга йўловчи ташувларини амалга оширади.
Мавзуга оид
12:25 / 06.02.2026
Абу-Дабида Украина, Россия ва АҚШ ўртасидаги музокаралар якунланди
15:06 / 05.02.2026
Абу-Дабида АҚШ иштирокида Украина ва Россия музокараларининг иккинчи куни бошланди
10:18 / 05.02.2026
Абу-Дабида Украина бўйича музокараларнинг биринчи куни якунланди
12:03 / 26.01.2026