Таълим муассасаси вакили Ваян Пасек Ади Путранинг таъкидлашича, бунгача талабаларга ўқиш пулини бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган.
“Биз талабаларни улар атрофини ўраб турган табиий захиралардан фойдаланишга ўргатишимиз лозим. Шу тариқа, улар пандемия якунлангандан кейин муҳим тажрибага эга бўладилар ва уларни оддий ишчилар деб атаб бўлмайди”, деб айтган Ваян Пасек.
Унинг таъкидлашича, талабалар йиғган кокослардан сотиш учун академияда ёғ олинади, моринга баргларидан эса совун тайёрланади.











