Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Данияда коронавируснинг мутация қилган тури сабабли миллионлаб қоракўзанлар йўқ қилинади
Дания ҳукумати одамлар орасида коронавируснинг норкаларда мутация қилган шакли билан касалланиш ҳолатлари аниқлангандан кейин мамлакатда етиштирилувчи барча қоракўзан (норка)ларни йўқ қилишни буюрди.
Дания бош вазири Метте Фредериксеннинг матбуот анжуманда маълум қилишича, вируснинг мутация қилган ушбу тури одамлар орасида тарқалмоқда ва уларда антитаналар ҳосил қилиш қобилиятини кучсизлантирмоқда.
Фредериксеннинг ўзи ҳам коронавирус юқтириб олган Адлия вазири Ник Хэккеруп билан учрашувдан кейин айни вақтда карантинга кетган.
Ҳозирда Даниянинг Шимолий Ютландия вилоятида 12 кишида мутация қилган вирус аниқланган. Фредериксен у нафақат Даниянинг қолган қисмига, балки бутун дунёга тарқалиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Шу билан бирга, ҳукумат қоракўзан фермалари эгаларига молиявий ёрдам кўрсатишга ваъда берган.
Фермерларга қоракўзанларни йўқ қилишда қуролли кучлар ва фавқулодда вазиятлар агентлиги кўмак кўрсатади. Фермерлар кўрадиган зарарни қоплаш ҳукуматга 2,3-2,8 млрд кронага (362-441 млн доллар) айланади.
Дания дунёда қоракўзан мўйнасининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Мамлакатда 1139 қоракўзан фермаси бор бўлиб, уларда 15-17 млн қоракўзан етиштирилади. Айни вақтда 200дан кўпроқ фермада коронавирус тарқалиши қайд қилинган, улардан 67тасида барча мўйналилар йўқ қилинган.
Июн ойида шундай қарорни Нидерландия ҳукумати қабул қилганди: ўшанда мамлакатдаги қоракўзан фермаларида коронавирус тарқалиши қайд қилинганди.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
23:52 / 07.06.2026
Эриксен яна ўйин вақтида ҳушидан кетди
14:25 / 24.03.2026
Данияда сайловлар: Гренландия атрофидаги зиддият сиёсат марказида
21:26 / 14.02.2026