Буюк Британияда COVID-19 инфекциясидан самарали даволашда  қонни суюлтирадиган восита сифатида аспирин синаб кўрилмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

“Аспирин фойдали эканлигига асосли тахминлар бор, у безарар, арзон ва сотувда кенг тарқалган”, – дея тадқиқот раҳбарларидан бири Питер Хорбидан иқтибос келтирмоқда The Guardian.

Маълум қилинишича, коронавирус беморларида тромбоцитларнинг ўта фаоллиги сабабли қонда тиқилмалар пайдо бўлиш хавфи юқори бўлади. Аспирин антитромбоцитар восита ҳисобланади, у беморларда тиқилмалар пайдо бўлиш хавфини камайтиради.

Тадқиқот давомида 2 мингга яқин бемор одатий даволаниш схемасига қўшимча равишда кунига 150 мг аспирин олади. Сўнгра уларнинг саломатлиги тўғрисидаги маълумотлар стандарт тиббий ёрдам олаётган беморлар маълумотлари билан солиштирилади.