Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҚВП ва оилавий поликлиникалар рейтинги тузилади. Юқори учликдаги муассасалар мукофотланади
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш тизимда «тиббиёт бригада»лари ташкил қилиниши борасида гапирди.
Жумладан, давлат раҳбари йил якунига қадар Сирдарё вилояти қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларида жами 220та «тиббиёт бригадаси»ни ташкил этиб, уларга 1 минг 200 нафар ўрта тиббиёт ходимларини бириктириш борасида масъулларга топшириқ берган.
«Биз тиббиёт бригадаларини ташкил қиламиз. Келаси йил 1 мартга қадар ушбу «тиббиёт бригадалари» «оилавий тиббиёт» бўйича илғор тажриба асосида ўқитилади.
Бошқа вилоят ҳокимлари ҳам келгуси йил 1 апрелга қадар «тиббий харита»ни шакллантиришни 26та туман ва шаҳарда ҳам йўлга қўйиши зарур.
Бунинг учун, ушбу туман ва шаҳар ҳокимлари тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари билан бирга, икки ой муддатда аҳолини хатловдан ўтказиб, уларни тиббиёт муассасаларига бириктиради.
Шунингдек, тиббиёт бригадалари томонидан аҳолининг саломатлик ҳолати баҳоланиб, уларнинг электрон базаси яратилади», деди президент.
Йиғилишда давлат раҳбари топшириғига кўра, ушбу тизимни йўлга қўйиш учун эндиликда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари маҳаллий бюджет ҳисобидан «тиббиёт бригадалари»ни планшет, мобил тиббиёт-диагностика воситалари (тарози, пульс-оксиметр, тонометр, мобиль ЭКГ) билан таъминланиши белгиланди.
Бу борада эса туманлардаги барча қишлоқ врачлик пунктлари ва поликлиникалари тезкор интернетга ҳам уланади. Бу масалага Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири шахсан жавоб беради.
Давлат раҳбари йиғилиш давомида 2021 йил 1 апрелга қадар ҳар бир ҳудуднинг маҳаллабай электрон «тиббий харитаси»ни шакллантириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берган.
«Шунингдек, икки ой муддатда қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникалар рейтингини аниқлаш тизимини жорий қиламиз. Бунда, рейтингда юқори ўринни эгаллаган 3та тиббиёт муассасаси маҳаллий бюджетдан мукофотланади.
Шу билан бирга, кейинги ўқув йилидан бошлаб, тиббиёт олийгоҳларидаги ўқув дастурларини «оилавий шифокор» тайёрлашга мослаштирилади. Шунингдек, келгуси ўқув йилдан бошлаб Ибн Сино техникумларида оилавий шифокорлар ёрдамчиларини тайёрлашни йўлга қўйилиб, ҳар бир техникум қишлоқ врачлик пунктларига бириктирилиши зарур», дея Шавкат Мирзиёев сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
10:58
Тошкент халқаро инвестиция форуми: 8 мингдан ортиқ иштирокчи кутилмоқда
18:06 / 14.06.2026
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни туғилган куни билан табриклади
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
20:09 / 11.06.2026