Тадбир давомида 22 ёшли С.М. моддий даромад орттириш мақсадида, ўзининг 2020 йилнинг 2 июнь куни туғилган 4 ойлик қиз фарзанди З.М.ни тадбирга жалб қилинган фуқаролар И.Х., ва Н.Р.га 120 млн. сўм эвазига сотишга келишиб, келишилган пулнинг 5.000 АҚШ долларини олган пайтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича С.М. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок қилишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади маълумотда.







