Чегирмалар 1–30 ноябрь кунлари, 60 ёшдан ошган эркаклар ва ёши 55дан юқори аёллар учун амал қилади.
Кексалар имтиёздан фойдаланиш учун паспорт ёки пенсия гувоҳномаларини тақдим этишлари лозим.
Транспорт хизматлари
- «Uzbekistan Airways» — ички авиарейсларда эконом ва бизнес тоифаларнинг нархларига 25 фоиз чегирма. (LPR3M, UPR3M, SPR3M, OPR3M класслари бундан мустасно);
- «Ўзбекистон темир йўллари» — ички йўналишдаги тарифларга 10 фоиз чегирма;
- «Uzautotrans Service» — маҳаллий йўналишларда қантовчи автобус чипта нархларига 15 фоиз чегирма.
Меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари
Ўзбекистон бўйича 212та меҳмонхонада кексалар учун 50 фоизгача (аксарияти 10–20 фоиз оралиғида) арзонлаштирилган нарх жорий қилинган.
Қуйидаги pdf-файлда меҳмонхоналар рўйхати, улардаги хоналарнинг жорий нархлари, чегирма миқдорлари, уларнинг жойлашган манзиллари ва алоқа учун телефон рақамлари ҳақидаги маълумотлар жамланган.
Ресторан ва кафелар
Қариялар учун ихтиёрий чегирма бераётган умумий овқатланиш корхоналари сони республика бўйича жами 114та. Улардаги чегирмалар миқдори 20 фоизгачани ташкил этади.
Ушбу файлда умумий овқатланиш корхоналари рўйхати, манзили, улардаги ўртача овқатланиш суммаси, чегирма миқдори, масъул шахс ва боғланиш рақамлари кўрсатиб ўтилган.
Зиёратгоҳлар
Ноябрь ойида 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркаклар паспорти ёки пенсия гувоҳномасини кўрсатиб, қуйидаги зиёратгоҳларга бепул кириши мумкин.
- Ҳазрати Имом мажмуаси (Тошкент шаҳри)
- Самарқанд вилояти (Самарқанд вилояти)
- Имом Бухорий мажмуаси (Самарқанд вилояти)















