Тошкент шаҳар маъмурий суди судьяси Ғолиб Давлатов «UzAuto Motors»нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантирганди. Шу йилнинг 30 октябрь куни суд қарори ўқиб эшиттирилган ва унга шарҳ берилган.

Унда судья «UzAuto Motors» томонидан чиқариладиган автомобилларнинг нархлари асоссиз оширилганлик ҳолатлари йўқ, деган хулосадан йироқдалигини таъкидлаб ўтди. Табиийки, махсус комиссия қарорида машиналар нархи асоссиз оширилганлиги таъкидланганди. Судья буни инкор этмади.

Тошкент шаҳар маъмурий суди судьяси Ғолиб Давлатов

Ғолиб Давлатов ўз ҳал қилув қарорини тушунтиришда қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан моддий ҳуқуқ нормалари эмас, балки ишни кўриб чиқишдаги процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлигини эътироф этди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми тегишли қарорининг 20-бандига кўра, ишни мазмунан кўриб чиқишда, суд аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатларни, хусусан, маъмурий орган ёки мансабдор шахс томонидан қарор қабул қилиш, ҳаракатни амалга ошириш тартибига риоя этилган-этилмаганлигини (башарти норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бундай талаблар (шакл, муддатлар, асослар, тартиб-тамойил ва ҳ.к.) белгиланган бўлса) синчковлик билан текшириши лозим. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, қарор қабул қилиш, ҳаракатни амалга ошириш тартибига риоя қилмаслик, фақат, башарти бу ҳолат унинг қонунийлигига таъсир қилган ҳолдагина, аризани (шикоятни) қаноатлантириш учун асос бўлиши мумкинлиги белгиланган.

Kun.uz мухбири кузатган суд муҳокамасида айнан махсус комиссия қарори қабул қилиниши жараёнида қоидаларга риоя этилганига кўп эътибор