Ўзбекистон | 17:56 / 12.11.2020
42840
2 дақиқада ўқилади

Танзила Норбоева Гулнора Каримова ҳақида: «Аёлми, эркакми, жиноят қилса тенг жавоб бериши керак»

12 ноябр куни ўтказилган матбуот анжуманида мутасаддилар Гулнора Каримованинг коронавирусга чалингани, аҳволи оғирлашгани ёки ўз жонига қасд қилгани ҳақида тарқалган хабарлар қанчалик ҳақиқат экани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Хусусан, Сенат раиси Танзила Норбоева бу гапларни “миш-мишлар” деб атади.

“Буларнинг бари миш-мишлар, асосланмаган фактлар”, деди Танзила Норбоева. “Ўз жонига қасд қилди деган ёки бошқа нохуш ҳолатлар ҳақидаги гаплар асоссиз. Гулнора Каримова суд томонидан белгиланган жазо муддатини ўтамоқда”, дея қўшимча қилди ИИВ полковниги Умида Абдуллаева.

Тадбир Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг фаолияти, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш масалалари юзасидан матбуот анжумани бўлгани туфайли Норбоева шундай қўшимча қилди:

“Аёл сифатида қандай баҳо деб сўралса, ҳозир тенглик тўғрисида гапиряпмиз, аёлми, эркакми, жиноят қилса тенг жавоб бериши керак".

Аввалроқ, ижтимоий тармоқлар ва ОАВда белгиланган жазо муддатини Зангиотадаги колонияда ўтказаётган Гулнора Каримованинг саломатлиги ёмонлашгани, у ўпка яллиғланиши ташхиси билан санитария қисмига ётқизилгани, коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди

Мавзуга оид