FDG компанияси Тошкентда қайси тижорат кўчмас мулкка инвестиция киритиш афзал эканлигини ва бу соҳада талаб қандай бўлишини гапириб берди.

Тижорат кўчмас мулки юқори талабга эга бўлишининг сабаби нимада?

Халқаро консалтинг компанияларининг экспертлари ва кўчмас мулк бўйича мутахассислар, Тошкент, мамлакат бўйича иш олиб бориш доирасида етакчи ўринни эгаллаган ҳолда, инвестициялар маркази эканлиги борасида бир хил фикрга эга. Давлат статистика қўмитаси маълумотлари бўйича жорий йил биринчи ярми мобайнида пойтахтда 7008 кичик корхона ва микрофирма (умумий кўрсаткичдан 15,1%) ташкил этилган. Бундан ташқари, стартапларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши янги тадбиркорлик шаклланишини таъминламоқда.

Ижарачиларнинг навбатдаги қатлами – халқаро компанияларнинг ваколатхоналари. Ўзбекистон сиёсати хорижий инвесторларни жалб қилишга қаратилган бўлиб, натижада бу офис биноларига бўлган талабни оширади. Ўз навбатида ҳудудлардаги бизнес ҳам, география кенгайтирилганда, Тошкент бозорига чиқади.

Шу сабабли, бу аллақачон Қозоғистон, Россия, Беларус, Украина ва AҚШда бўлгани каби тижорат кўчмас мулкка инвестиция киритиш тобора даромадли ва ишончли капитал сарфланишига айланмоқда.

Замонавий ижарачилар нима қидирмоқда?

Бугунги кунда тадбиркорлар иш ҳудудига юқори талаблар қўймоқдалар. Улар жаҳон стандартларига жавоб берувчи кўчмас мулкни қидирадилар, сабаби офис – бу компания қиёфаси ва иш ҳамкорлари ҳамда мижозлар билан учрашиш жойи. Ижарачилар эскириб қолган коммуникациялар ва ноқулай режалаштирилган эски биноларнинг камчиликларига рози бўлмайдилар.

Aviapark янги бизнес-маркази қуйидаги сабабларга кўра инвестициялаш учун энг яхши объектларнинг бирига айланиши кутилмоқда.

Қулай жойлашганлиги

Aviapark BM’нинг рўпарасида “Машинасозлар” метро бекати жойлашган. Бундан ташқари, яқин масофада “Aшхобод” парки, “Ўзбекистон темир йўллари” марказий шифохонаси, ишлаб чиқариш корпуслари блоки сингари асосий локациялар жойлашган. Aмир Темур хиёбонидан атиги 3 метр масофада жойлашганлиги ва йўлга қўйилган транспорт инфратузилмаси ходимларнинг ва иш ҳамкорларининг тез ва қулайлик билан BM’гача етиб келишларини таъминлайди.