Бу жуда оғир кеча бўлди – пойтахт хизматлари илк қорли тунни қандай ўтказди?
18 ноябрда бошланган қор Тошкент шаҳрини оппоқ қиёфага киритди. Болажонлар узоқ кутилган қордан баҳра олдилар, завқланиб ўйнадилар. Аммо бундай об-ҳавонинг ўзига хос муаммолари ҳам бисёр.
Кеча Тошкент кўчаларида автомобилда ҳаракатланиш ҳақиқий синовга айланди. Кўчалар тирбандликларга тўлди, йўл-транспорт ҳодисалари каррасига ошди, йўллар яхмалакка айланди. Бундай пайтда ҳамманинг ўй-хаёлидан бир фикр ўтди –қандай қилиб вазиятдан чиқиб кетилади?
Шундай пайтда пойтахт коммунал хизматлари ҳам ўзига хос имтиҳондан ўтди. Барча кучлар мавжуд вазият оқибатларини бартараф этиш сафарбар қилинди. Йўлларга қум сепилди, энг катта тирбандликлар, авариялар кузатилган ҳудудларга ёрдам кучлари етказилди.
Ҳамма ухлаганда, аксарият автомобиллар манзилига етиб борганда ҳам иш тўхтамади.
Пойтахтда фаолият юритувчи қуйидаги ташкилотлар:
- Ободонлаштириш бош бошқармаси;
- “Махсустранс” ДУК;
- “Тошиссиққуввати” ДУК;
- Тошкент шаҳар сув таъминоти корхонаси;
- Тошкент иссиқлик маркази;
- “Тошшаҳарнур” ДУК;
- “Пойтахтгаз”;
- Электр тармоқлари корхонаси;
- Туман ҳокимликлари коммунал хизмат кўрсатиш ходимлари;
- Транспорт бошқармаси;
- Тошкент шаҳар канал ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси;
- Шаҳар сунъий иншоотлардан фойдаланиш бошқармаси;
- Марказий майдонларни ободонлаштиришга ихтисослашган бошқарма ўзларининг энг етакчи ходимлари билан бу жараёнда иштирок этдилар.
Совуқ об-ҳаво сақланиб турибди ва ташкилотларнинг мазкур йўналишдаги фаолияти давом этади. Пойтахт аҳли иссиқ уйда ўтирган пайтида музлаган қўллари билан вазиятни ўнглашда, аҳоли ҳаракатланишидаги қийинчиликларнинг олдини олишда хизмат қилаётган барча ходимларга раҳмат айтишнинг айни фурсати.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024