21 ноябр куни FDG девелоперлик компанияси барча истаганларни ўзининг бешинчи лойиҳаси – Manhattan бизнес-классидаги лойиҳасининг тақдимотига таклиф қилади.

21 ноябр куни, Ҳамид Олимжон метро бекатининг ёнида Дархонда жойлашадиган, Manhattan кўп функционал турар-жой мажмуасининг савдо бўлими ўз эшикларини очади. Ушбу лойиҳа Нью-Йорк шаҳрига хос эркинлик руҳи билан бойитилган бўлиб, энг муҳим бўлган мезон- вақтни сақлаб қолишга қаратилган. Унинг инфратузилмаси яшовчилар ўзларининг вақтини тирбандликка, кутишга, машина қўйиш учун жой қидиришга сарфламасдан, қимматбаҳо дақиқаларини оила аъзолари ва яқинлари билан мулоқот қилиш билан ўтказишлари мўлжалланган.

Manhattan лойиҳаси ҳақида

Manhattan КТЖМ уч қурилиш фазасидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос ғоясига эга.

  • Manhattan Prime - бу шубҳасиз қулайлик дегани. Бизнес-класс хонадонлари, вақтлари қиммат турадиган, мақомдор инсонларга тўғри келади.
  • Manhattan Central - бу, обод турар-жой мажмуасининг барча афзалликларидан ва Тошкентнинг марказий туманидаги ривожланган инфратузилмадан фойдаланишни истаган, ёш тадбиркорлар ва фаол инсонларнинг яшаш жойи.
  • Manhattan SOHO – тошкентлик ёшларни ўзига тортадиган жой. Бу ерда галереялар, ресторанлар, кафелар, замонавий дўконлар ва оила ҳамда дўстлар даврасида вақтни мароқли ўтказиш учун қолган барча маконларни топиш мумкин бўлади. Cентрал Паркка олиб борувчи, пиёда юриш хиёбони айнан гавжум SOHO орқали ўтади.

Инфратузилма: пойтахт марказининг барча афзалликлари

Manhattan КТЖМда яшовчи инсонлар, офисгача тирбанд йўллардан етиб боришга улгуриш учун, эртароқ туришга мажбур бўлмайди. Сафарларга тез-тез бориб турадиган ишбилармон одамлар аэропорт (автомобилда 15 дақиқа) ва "Тошкент" вокзалининг (автомобилда 10 дақиқа) яқин масофада жойлашганликларини юқори баҳолайдилар.

Яқин масофада Central Park жойлашган бўлиб, бу ерда оилангиз билан сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш ва дўстлар билан ҳордиқ чиқариш ниҳоятда ёқимли. Паркнинг ўзида маданий, спорт ва кўнгилочар тадбирларнинг кўп ўтказилиши Manhattan турар-жой мажмуасида инсон ҳеч қачон зерикмаслигидан кафолат беради.

Бизнес-класснинг ички инфратузилмаси

Manhattan лойиҳасига, шу билан бирга, меҳмонхона, бизнес-марказлар, тиббий марказ, югуриш ва велойўлакчалар, коворкинг-маркази киради. Иш, яшаш ва дам олиш учун мўлжалланган жойлар бевосита ёнма-ён жойлашган бўлиб, банд ва уларга талаб юқори бўлган инсонлар доимо интиладиган, айнан ўша work-life balance муҳитини яратишга ёрдам беради.