Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон темир йўллари» «тажовузкорлар кўмир ортилган вагонларга яна ҳужум қилаётгани» ҳақида хабар қилди
Жорий йилнинг 17 ноябр куни усти ярим очиқ 50та вагонда кўмир маҳсулотлари «Ангрен – Оҳангарон» йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ва йўлда, «Облиқ» темир йўл бекатида, 4та вагондаги кўмир маҳсулотлари юк қабул қилувчи Олмалиқ кон металлургия комбинатининг Ангрен шаҳридаги филиали бўлганлиги учун узиб қолинган.
«Ўзбекистон темир йўллари» ахборот-таҳлилий медиа маркази хабарига кўра, вагонлар узилгандан сўнг ҳаракат таркиби Оҳангарон йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттириб кетган.
Қайд этилишича, узиб қолинган вагонлар тепловозга уланиб, белгиланган манзилга олиб ўтиш вақтида кўмир маҳсулотини талон-торож қилиш мақсадида 5 нафар номаълум шахс вагонга осилган. Тезкорлик билан мазкур ҳолатни кўрган ва шу ерда хизмат олиб бораётган Оҳангарон ўқчилик командаси ўқчиси томонидан вагонга чиққан номаълум шахсларни ушлаш мақсадида тепловоз тўхтатилган. Тепловоз тўхтаган вақтда ушбу номаълум шахслар ҳар томонга қочиб кетишган.
«Ҳозирда мазкур номаълум шахсларни аниқлаш, келгусида уларнинг ушбу ноқонуний ҳаракатига қонуний баҳо бериш юзасидан тезкор-суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда», – дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
08:31 / 30.03.2026
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
07:49 / 19.03.2026
Жаҳон гигантлари энергияни қайси манбалардан олади?
20:15 / 25.02.2026
Президент саноат корхоналари қувватини ошириб, 2 мингта юк вагони ишлаб чиқаришни буюрди
18:04 / 12.02.2026