Жаҳон | 00:15 / 22.11.2020
4417
2 дақиқада ўқилади

Хитой раҳбари халқаро «саломатлик кодлари» тизимини яратиш таклифи билан чиқди

Хитойда 2020 йил баҳоридан бери «саломатлик кодлари» тизими амал қилмоқда. 

Фото: iStock

ХХР раиси Си Цзиньпин G20 виртуал саммитида қилган чиқишида «саломатлик кодлари» халқаро тизимини жорий этишни таклиф қилди.

«Синьхуа» агентлигининг қайд этишича, гап «коронавирусга олинган тестлар натижаларига асосланган халқаро тан олинадиган QR-код кўринишидаги маркировкалаш» тўғрисида бормоқда.

Си Цзиньпин ушбу механизмга нафақат G20 қатнашчилари, балки бошқа кўплаб мамлакатлар қўшилишига умид билдирди.

Хитойда 2020 йил баҳоридан бери «саломатлик кодлари» тизими амал қилмоқда. Мамлакатдаги ҳар бир фуқарога коронавирусга топширган тести натижаси, оғир эпидемиологик ҳолат мавжуд ҳудудда бўлиши, коронавирусга чалинганлар билан мулоқоти ва бошқа маълумотлар ҳисобга олинган ҳолда «қизил», «сариқ» ёки «яшил» QR-код берилади. Кўплаб жойларга бориш учун QR-код «яшил» бўлиши лозим.

Бундай кодлар тизими дастлаб айрим ҳудудларда киритилганди, май ойидан эса бутун Хитой бўйлаб жорий этилди. 

Мавзуга оид