Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус ёниб кетди
Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчилари йўналишли автобусда юзага келган ёнғинни ўчиришди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, автобус жорий йилнинг 24 ноябр куни соат 06:13да Тошкент кичик ҳалқа йўлида, 116-сонли йўналишли автобус ҳайдовчиси илк йўловчиларни олиб кетиш мақсадида автотураргоҳдан терминал станциясига қараб чиқиб кетаётган вақтда ёниб кетган.
Воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишди. Соат 06:26да ёнғин қуршаб олинган ва соат 06:39да тўлиқ бартараф этилди.
Автобус ёниб кетишига двигател бўлинмасидаги қисқа туташув сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Воқеа оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин бошланишидан олдин автобус ҳайдовчиси ўз вақтида йўловчилар бўлинмасидан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
12:11 / 15.05.2026
Ҳокимият шафелигида қурилган уйлар битмай туриб бузиладиган бўлди. Ҳокимга ишонганлар ҳоли не кечади?
20:31 / 13.05.2026
Тошкентда “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси қурилади
18:15 / 12.05.2026
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026