Ўзбекистон | 08:31 / 28.11.2020
20273
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довони вақтинча ёпилди

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирлик хабарида қайд этилишича, бунга кучли шамол ва қор кўчкиси хавфи сабаб бўлган. 

«Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлиги остида махсус хизматлар вазиятни яхшилаш учун иш олиб бормоқда», - дейилади маълумотда.

Таъкидланишича, йўл ҳаракатланиш учун хавфсиз ҳолатга келтирилганидан сўнг, довонда транспорт ҳаракати яна тикланади.

Мавзуга оид