Бугун, 2 декабр, чоршанба куни Европа Чемпионлар Лигасининг қолган 4 гуруҳида ҳам 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади. 

Шу кунгача 8 жамоа расман кейинги босқич масаласини ҳал қилган  - «Бавария», «Манчестер Сити», «Челси», «Севилья», «Барселона», «Ювентус», «Порту» ва «Ливерпуль». 9 жамоа турнирни давом эттиришдан бутунлай умидини узган - «Ференцварош», «Динамо» Киев, «Зенит», «Ренн», «Краснодар», «Мидтьюлланн», «Олимпиакос», «Марсель», «Локомотив» Москва.

1/8 финалга чиққанлар
A гуруҳи: «Бавария»*
C гуруҳи: «Манчестер Сити»*, «Порту»
D гуруҳи: «Ливерпуль»*
E гуруҳи: «Челси», «Севилья»
G гуруҳи: «Барселона», «Ювентус»
* гуруҳ ғолиблари;

Чоршанба куни 1/8 финалга чиқиши мумкин бўлганлар
F гуруҳи: «Боруссия» Дортмунд, «Лацио»
H гуруҳи: «Манчестер Юнайтед»

1/8 финалдан умид узганлар
А гуруҳи: «Локомотив»
C гуруҳи: «Олимпиакос», «Олимпик»
D гуруҳи: "Митьюлланд" (тўртинчи ўриндан юқори кўтарила олмайди)
E гуруҳи: «Краснодар», «Ренн»
F гуруҳи: «Зенит»
G гуруҳи: «Динамо» Киев, «Ференцварош»

Чоршанба куни 1/8 финалга чиқиш имконини йўқотиши мумкин бўлганлар
F гуруҳи: «Брюгге»
H гуруҳи: «Истанбул Бошоқшеҳир»

Чоршанба кунидан кейин ҳам 1/8 финалга чиқиш имконини сақлаб қоладиганлар
H гуруҳи: «РБ Лейпциг», «Пари Сен-Жермен»

Е гуруҳи
«Краснодар» – «Ренн» (22:55)
«Севилья» – «Челси» (00:55)

Бу гуруҳда кейинги босқичга чиқадиган икки жамоа номи маълум. Бу турнинг аҳамияти шундан иборатки, гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, нимчорак финалда қулайроқ рақибга дуч келиш каби қўшимча устунликка эга бўлиш мумкин. «Севилья» ва «Челси» ўртасида Лондонда кечган учрашувда ҳисоб очилмаганди, энди барча масала Андалусиядаги тўқнашувда ҳал бўлади. Мезбонлар агар ғалаба қозонишса, гуруҳ ғолибига айланишади. Дуранг эса инглизларни кўпроқ қониқтириши табиий. Агар голли дуранг қайд этилса, «Челси» ўзаро ўйинлардаги сафардаги гол устунлигига кўра, сўнгги тур олдидан гуруҳ пешқадамига айланади. Кейинги ўйинда «Краснодар»ни ўз майдонида енгиб, шу ўринни сақлаб қолиш мумкин. Агар бу ўйин ҳам 0:0 ҳисобида якунланса, тўплар нисбати бўйича яна «Челси» яхшигина устунликка эга бўлади. Хуллас, бу ўйинда кўпроқ мезбонлар ғалабани ўйлашларига тўғри келади.