Кундалик турмушимиз тўловларни амалга оширувчи пластик карталар билан чамбарчас боғлиқ. Харидлар, коммунал тўловлар, таълим олиш харажатлари ва бошқа пул билан боғлиқ барча ҳаракатларни бугунги кунда пластик картасиз амалга ошириб бўлмайди. Пластик карталарнинг ўзи тўлов тизимини соддалаштирган бўлса, уни бошқариш ишимизни янада осонлаштиради.

Aloqabank томонидан янги ишга туширилган Zoomrad мобил тўлов тизими сиз азиз мижозларга қулайлиги билан ҳар томонлама мос келади. Zoomrad иловаси мобил тўлов тизими ва онлайн-банкингни ўзида мужассамлаштирган молиявий восита ҳисобланади. Хўш, нима учун Zoomrad'ни танлашим керак, деган саволга жавоб қуйида берилган:
- Zoomrad ёрдамида мобил телефон ва Интернетдан тортиб коммунал хизматлар ва мактабгача таълим муассасалари учун тўлашингиз мумкин;

- аксарият мобил тўлов тизимларида тўлов операциялари тарихини кўриб туриш учун ойлик тўловлар олинади. Zoomrad'да бундай муаммо йўқ: тўловлар мониторинги ҳар доим сиз учун бепул;

- картадан картага ўтказмалар учун комиссия тўлови атиги 0,5 фоиз. Aloqabank карталари ўртасидаги пул ўтказмалари учун ҳеч қандай комиссия тўлови йўқ. Бу эса харажатларингизни беҳуда сарфланишидан асрайди;

- Zoomrad орқали картадан картага пул ўтказганингизда, сизга кэшбек (cashback) берилади




















