Ўзбекистон | 13:47 / 08.12.2020
28966
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларининг иш вақти чекланди

Жорий йилнинг 7 декабридан Тошкент шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари янги жадвал асосида ишлайди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Тошкент» директори вазифасини бажарувчи Дилшод Ғофуров томонидан газ заправкалари раҳбарларига юборилган хатда маълум қилинган.

Фото: KUN.UZ

Қайд этилишича, ҳавонинг кескин совиб кетиши сабаб аҳолини, ижтимоий ва стратегик объектларни узлуксиз газ билан таъминлаш мақсадида Тошкентдаги 54 та газ заправкасининг барчасида соат 17:00 дан 05:00 га қадар газ таъминоти узилади.

«Ҳудудгазтаъминот» компанияси ушбу хабарни тасдиқлаб, бу ҳолатни автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари иссиқлик таъминоти билан шуғулланувчи корхоналарнинг катта диаметрли газ трубаларига улангани билан изоҳлаган.

«Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларидаги алоҳида маҳаллалар аҳолисини, шунингдек, Шайхонтоҳур, Учтепа, Чилонзор туманларидаги кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектларни иссиқлик билан таъминловчи иссиқлик марказларини талаб этилган параметрларга мос табиий газ билан таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан АГТШларга табиий газ етказилишини вақтинча чеклаш бўйича қарор қабул қилинди», дейилади хабарда.

«Ҳудудгазтаъминот»нинг аниқлик киритишича, чеклов «магистрал газ қувурларидаги босим нормаллашгунгача» жорий этилади.

Мавзуга оид