Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мамлакат учун рейтингларга кириш асосий мақсад бўлмаслиги керак. Фаровонликнинг асоси иқтисодий ўсишдир» - Сергей Гуриев
Молия вазирлигида “Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаш" мавзусидаги II Халқаро рейтинглар форуми бўлиб ўтмоқда.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, форумда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий сессиялар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Париж сиёсий тадқиқотлар институти профессори Сергей Гуриевнинг фикрича, «Doing Business» бизнес учун мамлакатда яратилган шароитлар ва инвестицион иқлимни баҳолаш бўйича асосий рейтинглардан бири ҳисобланади.
«Лекин мамлакат учун рейтинглар ва турли индексларга кириш асосий мақсад бўлмаслиги керак. Фаровонликнинг асоси иқтисодий ўсиш ва хорижий инвестициялар кўпайиши, маҳаллий бизнес томонидан иш ўринларининг кўпроқ яратилиши ҳисобланади.
Шунингдек, доимий равишда бизнес регулятор таъсир доирасини ўрганиб чиқиш ва бу жараёнларни тўхтатиб қўймаслик керак, бу жуда ҳам муҳим. Қонунчиликда доимо бизнес учун ҳукумат билан мулоқот каналлари бўлиши керак. Нима керак ёки йўқлигини бизнесменлар яхши билишади ва улар регуляторлар бўйича таклифлар бера олиши керак», – дея профессорнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
13:09 / 28.02.2022
«Уруш русларга қимматга тушди ва бундан ҳам қимматга тушади» — Сергей Гуриев
13:15 / 23.04.2020
«Ҳозирги шароитда одамлар бундай қилишга уялишидан умид қиламиз» — Гуриев ҳукумат ёрдами манзилига етиб боришидаги эҳтимолий коррупция ҳақида
11:41 / 23.04.2020
«Ҳар бир одамга ёрдам бериш керак» – Сергей Гуриев пандемия шароитидаги чоралар ҳақида
13:29 / 21.11.2019