Назарбоев Акаев ва Бакиевни қандай қилиб Қирғизистондан олиб кетганини айтиб берди
«Портретга чизгилар» ҳужжатли фильмининг иккинчи қисмида Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев қўшни республика собиқ президентлари Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиевни Қирғизистондан олиб чиқишда қандай ёрдам бергани ҳақида сўзлаб берди.

Видеодан кадр
Ушбу серия 15 декабрь куни «Хабар» республика телеканали эфирида намойиш этилди, деб ёзмоқда «Фергана» ахборот агентлиги.
«Қирғизистон ҳақида айтиб ўтишим керак. Акаев. Уни Бишкекдан Таразга вертолётда олиб келишимга тўғри келди. Вазият мураккаб эди, улар ўт очиши мумкин эди, аммо кескинликка йўл қўймаслик учун уни олиб чиқиб кетдим, - дейди Назарбоев. - Ундан кейин давлат раҳбарига айланган шахс билан ҳам худди шу воқеа рўй берди. У Ўшда жойлашиб олди, у ерда ўз тарафдорларини йиғиб, уларни қуроллантирди ва Бишкекка қараб боришга тайёр эди. Мен айтдим: «Қурманбек (Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев), нима қиляпсан, нега? Қон тўкишинг мумкин. Яна президент бўлишни хоҳлайсанми? Бундан кейин қандай қилиб ишлайсан?». Хуллас, муваққат президент бор эди (Роза Отунбаева), у билан телефонлашдик, у: «Бирон нарса қилинг, Қурманбекни тинчлантиринг», деди. Мен Қурманбекка қўнғироқ қилиб, шундай дедим: «Сени у ердан, Ўшдан олиб чиқиб кетаман. Кейин музокара олиб борасан, яқинда бўласан, шу ерда». Уни аранг кўндирдим».
Назарбоевнинг сўзларига кўра, Вашингтонда бу вақтда ядро қуролига қарши масалалар бўйича учрашув бўлиб ўтаётганди.
«Биз у ерда эдик. Медведев Россия президенти эди. Обама бор эди. Учаламиз маслаҳатлашиб турганимиз тасвирланган фотосурат ҳам бор. Ўшанда Қирғизистон ҳақида, фуқаролик уруши бошланаётгани тўғрисида гаплашганмиз. Бакиев қуролли отрядлари билан Бишкекка бормоқчи эди, нимадир қилиш керак эди. Мен Бакиевни олиб чиқиб кетишимни, Россияга тегишли қирувчи самолётлар эса менга тегишли лайнерни қўриқлаши кераклигини айтдим. Ўша пайтда Адилбек Жаксибеков мудофаа вазири эди, мен: «Самолётни тайёрлаб қўй», дедим. У ҳарбий разведка орқали ишлай бошлади. Ўш аэропортида учиш-қўниш йўлагига шағал тўкиб ташланганини айтди. Қўнишнинг ҳам, учиб кетишнинг ҳам имкони йўқ эди. Мен: «Буни аниқ биласанми?», деб сўрадим. У: «Аниқ эмас, лекин шундай дейишди. У ерда имконсиз», деди. Мен: «Самолётни жўнат, пастга тушсин. Агар у ерда шағал уюмлари ётганини кўрса, учиб кетсин, агар бўлмаса, қўнишни амалга оширсин», дедим. Қурманбекка эса: «Борт парвозга тайёрланмоқда, тайёрланиб тур», дедим. Улар учиб келганида ҳеч қандай шағал йўқлиги маълум бўлди. Улар қўниб, оилани бортга олишди ва учиб кетишди. Агар бу қилинмаганида кўп қон тўкилиши мумкин эди», - деди Қозоғистоннинг биринчи президенти.
Бакиев Қирғизистон тарихида ҳокимиятдан четлатилган иккинчи президентга айланди. Ундан аввалги давлат раҳбари Асқар Акаев 2005 йилда лавозимидан четлатилди. Акаев ҳозир Россияда яшайди, Бакиев эса Беларусда сиёсий бошпана олди.
«Портретга чизгилар» - Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кўп қисмли ҳужжатли фильм. Муаллиф - таниқли журналист Ойгул Одилова.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00 / 28.06.2025
Мавзуга оид

11:46 / 09.01.2025
“Қозоқгейт” иши – АҚШ Қозоғистон президенти ва бош вазирини нимада айблаган эди?

21:48 / 04.01.2025
Тўқаев давлат газетасига интервю бериб, Назарбоевни очиқ танқид қилди

19:24 / 03.01.2025
«Сиёсий андишаси билан ажралиб турмаган» — Тўқаев Назарбоев ҳақида

16:27 / 03.01.2025