Жамият | 12:21 / 17.12.2020
26085
1 дақиқада ўқилади

Интернетда 25 декабрдан карантин қайта жорий қилиниши ҳақида яна ёлғон хабар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда 25 декабрдан Ўзбекистонда карантин чекловлари яна жорий қилиниши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарларда манба сифатида Kun.uz нашри кўрсатилган.

Лекин бу маълумот ёлғон ва бунга хабарнинг ўзида бир неча далилларни кўриш мумкин.

Жумладан:
Хабар матнида жуда кўп имловий хатолар мавжуд;
Хабар манбасига кириб кўрилганда бутунлай бошқа маълумот берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, айни пайтда чекловлар қайтарилиши ҳақида бундай маълумот йўқ. Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳам бу ҳақда ҳеч қандай янги қарор қабул қилинмаган.

Шу ўринда фойдаланувчиларга ҳар бир маълумотнинг ишончлилигини текшириб кўриш, ҳар қандай норасмий тармоқлардаги хабарларга ишонмаслик тавсия қилинади.

Мавзуга оид