Ўзбекистон | 16:42 / 18.12.2020
40669
2 дақиқада ўқилади

«Бир кунда ҳар битта фонтан отилишига 1 миллион сўм кетади» – Ортиқхўжаев Tashkent City’га кириш пулли бўлганига муносабат билдирди

Жорий йил 17 декабрдан бошлаб Tashkent City Park ҳудудига кириш пулли этиб белгиланди. Пойтахтдаги энг муҳташам боғ, дея таърифланаётган ҳудудни томоша қилиш учун белгиланган бу меъёрлар ижтимоий тармоқларда кескин норозилик уйғотди. Rost24 нашрида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ушбу ҳолат бўйича билдирган муносабати эълон қилинди.

– Tashkent Сity’га киришни пулли қилишга ҳоким сифатида қандай қарайсиз?

– Паркларни сақлаб туришнинг бошқача чораси йўқ. Мисол учун, шунча дарахтлар экилган, шунча энергия кетади, бошқачасига билмайман, қандай бўлади.

– Tashkent Сity’нинг қурилишига харажат ҳам кўп кетганми?

– Анча харажат кетган. Буни сақлаб туришнинг ўзи қийин масала.

– Буларни сақлаб туриш учун бир ойда қанча харажат кетади?

– 900 миллион сўм кетади. Бир кунда ҳар битта фонтаннинг отилишига 1 миллион сўм кетади.

– Бунинг учун бюджетдан пул ажратилмайдими?

– Бюджетдан пул ажратилмайди. Чунки солиқ тўловчилар кирса-кирмаса пул тўламайди-ку, тўғрими? Киргани тўласа, шунда адолатли бўлса керак. Яъни, бюджет солиқ тўловчиларнинг ҳисобига шаклланади. Одамларда ҳақли равишда савол туғилади: “Умуман Tashkent City’га кирмасам, нима учун мен тўлаётган солиқдан пул тўлаяпсизлар?”, дейиши мумкин. Шунинг учун ўзини боққани актуал масала, менимча.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид