
Қайд этилишича, кириб келаётган янги йил муносабати билан Тошкент шаҳар марказида байрам тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.
“Тошшаҳартрансхизмат” маълумотига кўра, шу муносабат билан 91-, 115-, 190-сонли автобус йўналишлари жорий йилнинг 20 декабр куни соат 06:00дан 2021 йил 15 январ соат 00:00гача бошқа кўчалардан ҳаракатини давом эттиради.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.











