Жаҳон | 15:56 / 30.12.2020
8133
1 дақиқада ўқилади

Honda Россияга автомобил етказиб беришни тўхтатади

Россияда ноябр ойида бор-йўғи 79 дона Honda автомобили сотилган.

Фото: EPA-EFE/NEIL HALL

Япониянинг Honda автоконцерни 2022 йилдан Россияга автомобил етказиб беришни тўхтатади. Бу ҳақда «Хонда Мотор Рус» шуъба компанияси маълум қилди.

Компаниянинг изоҳ беришича, Honda Motor жаҳон автомобилсозлик саноатида давом этаётган ўзгаришлар шароитида амалиётларни реструктуризация қилишга йўналтирилган чораларни амалга оширмоқда. 

Honda Россияда ўз автомобилларига сотувдан кейинги хизмат кўрсатишни давом эттиришга ваъда берган.  

Ҳозирда Honda Россияда дилерлар орқали ўзининг атиги иккита —Honda CR-V ва Honda Pilot кроссоверларини сотмоқда. 

Европа бизнеси ассоциациясининг маълумотларига кўра, Россияда ноябр ойида бор-йўғи 79 дона Honda автомобили сотилган. Бу ўтган йилнинг шу ойидагига нисбатан икки бараварга кам. Honda Россияда автомобилларини сотувчи компаниялар орасида 40-ўринда турибди. Компания йил бошидан бери 1383 дона автомобил сотган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид