Қарорга биноан, “Ўзавтосаноат” АЖ корхоналарида фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ишлаб чиқариш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Концепция лойиҳасини, халқаро консалтинг ташкилотлари ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, “Ўзавтосаноат” АЖ 2021 йил 1 февралгача ишлаб чиқади.
Концепцияда лойиҳаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари, ишлаб чиқариш қуввати, молиялаштириш миқдори, давлат томонидан бериладиган кўмаклар ва бошқа маълумотларни назарда тутилади.
Молия вазирлиги 2021 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Давлат бюджетини шакллантиришда фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситалари республика ҳудудида харид қилинганда ва (ёки) вақтинчалик олиб кирилганда уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишда автомототранспорт воситалари эгалари (улардан фойдаланувчилар) томонидан тўланадиган йиғимларни бекор қилишни назарда тутади.
Энергетика вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда халқаро амалиётни ўрганиш асосида замонавий технологик тизимлардан фойдаланган ҳолда фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш бўйича зарядлаш терминалларини ўрнатишни ташкил қилиш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
«12 минг сўмлик электр токи билан 300 км юради» — Ўзбекистонда Хитой электромобили синалмоқда
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 октябрдан бошлаб Қўқонда электромобил ишлаб чиқариш бошланиши, автомобиллар нархи 3 минг доллар атрофида бўлиши маълум қилинган. Заводда йилига 2 минг дона электромобил ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. 30 млн долларлик лойиҳа Хитойнинг «Silk Road Company» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилиши белгиланган.







