«Сўнгги йилларда республикамизда юз берган табиий ва техноген офатлар, куз-қиш мавсумида содир бўлаётган ёнғин ва бошқа кўплаб нохуш ҳолатлар бу борадаги мавжуд тизимни янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Юртимизда барпо этилаётган кўплаб йирик объектлар ва баланд қаватли биноларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг янги тизимини ташкил этиш зарур.
Шунингдек, соҳанинг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини тубдан мустаҳкамлаш лозим.
Шу сабабли 2 ой муддатда «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ҳамда юқорида қайд этилган муаммолар ечимига қаратилган Ҳукумат дастури ишлаб чиқилсин», деди президент.












