Синовлар билан, коронавирус билан, офатлар билан, курашлар, шодлик ва ғамлар билан ўтган 2020 йил ҳам охирлади.

Фаол жамоатчиликнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларга бефарқ эмаслиги билан, холис ва эзгу ташаббуслари билан Янги, Орзудаги Ўзбекистон учун интилиши 2020 йилда ҳам давом этди. Айни пайтда эса келгуси йиллар учун тилагимиз шуки, гоҳ ғалаба, гоҳ ютқизиқлар билан бораётган бу курашлар изсиз кетмайди, охир-оқибатда янги даражадаги эврилишларга замин бўла олади.

Kun.uz ушбу тарихий жараёнларни 2020 йилнинг сўнгги соатларида суратлар воситасида яна бир бор эсга олади.

Парламент сайловидан сўнг шакллантирилган Ўзбекистон ҳукумати Олий Мажлис Қонунчилик палатасида
2020 йил 22 январ. Тошкент / Фото: Kun.uz
Президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқдаги Олий Мажлисга мурожаат йўлламоқда.
2020 йил 24 январ. Тошкент / Фото: Kun.uz
Дубайда ўтган Бутунжаҳон аёллар форуми. Саида Мирзиёева Буюк Британия собиқ бош вазири Тереза Мэй, АҚШ президентининг катта маслаҳатчиси Иванка Трамп ва АҚШ Давлат депертаментининг Бутунжаҳон аёллар масалалари бўйича бўлими раҳбари Келли Карри билан.
2020 йил 17 феврал / Фото: Масс-медиа фонди
Ўзбекистон коронавирус тарқала бошлаган Уҳан шаҳридан ўз фуқароларини эвакуация қилиш бўйича биринчи рейсни якунламоқда.
2020 йил 4 феврал. Тошкент / Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Олтинсойда маҳаллий фуқаролар ва ички ишлар органлари ўртасида жанжал юз берди. Аҳолининг ноқонуний қурилмаларни бузишга қаршилиги можарога айланиб кетди. Резонансли воқеа ортидан ноқонуний қурилган уй-жойлар масаласи кун тартибига чиқди.
2020 йил 14 феврал. Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Халқобод маҳалласи / Фото: видеодан кадр​​​