15:45 / 01.01.2021
9019

Венгрия Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини сотиб олишдан воз кечди

Мамлакат бош вазири Виктор Орбаннинг сўзларига кўра, Будапешт вакцинани Евроиттифоқ харид механизми бўйича ёки тўғридан-тўғри Хитойдан сотиб олади.

Фото: РИА Новости

Венгрия Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини сотиб олишдан воз кечди. Бу ҳақда Reuters мамлакат бош вазири Виктор Орбанга асосланиб хабар берди.

Орбаннинг сўзларига кўра, вакцина ишлаб чиқариш учун Россиянинг қуввати етарли эмас. Шу боис Будапешт вакцинани Евроиттифоқ харид механизми бўйича ёки тўғридан тўғри Хитойдан сотиб олади.

Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар фонди бу хабарни рад этди.

«Афсуски, Венгрия «Спутник V» вакцинасини сотиб олишдан воз кечгани тўғрисида Reuters тарқатган хабар обрўли ОАВнинг ёлғон хабари намунасидир», — дейилади фонд матбуот хизмати томонидан.

Қайд этилишича, Венгрия 28 декабрда вакцинанинг биринчи партиясини олган ва фонд январ-март ойларида мамлакатга зарур бўлган барча вакцинани етказиб беришга тайёр. 

Аввалроқ Еврокомиссия вакили Эрик Мамер Венгрия Россия вакцинасини ЕИ томонидан маъқулланган тақдирдагина сотиб олиши мумкинлигини айтганди.

«Агар ЕИнинг бирор мамлакати сертификатлаштирилмаган хориж вакцинасини сотиб оладиган бўлса, Еврокомиссия чора кўришга мажбур бўлади», — деб огоҳлантирганди Мамер.

Top