Жаҳон | 11:46 / 08.01.2021
10425
2 дақиқада ўқилади

Трамп ўзини афв этиши мумкин - ОАВ

Фото: Reuters

АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп ўз ёрдамчилари билан президент лавозимидан кетишигача ўзини афв этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри маълум қилди.   

Таъкидланишича, Оқ уй раҳбари 3 ноябрда ўтган президент сайловларидан кейин яқин атрофидаги одамларга президентлик муддатининг охирги кунлари ўзини афв этмоқчилигини, бироқ бундай қилиши тўғри бўладими ёки йўқлиги борасида иккиланаётганини айтган.   

Нашрнинг баъзи манбаларига кўра, Трамп 6 январда Капитолийда юз берган тартибсизликлардан кейин буни қилишга тайёрланмоқда.

Шу билан бирга, Трамп қандай айбловлардан ҳайиқаётгани маълум қилинмаган.

NYT маълумотларига кўра, бунгача АҚШнинг бирорта президенти ўзининг афв этилишини эълон қилмаган. Шу сабабли Трамп бундай йўл тутса, ёмон ўрнак кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, президентнинг афви инсон штатлар маъмурияти томонидан эмас, балки федерал ҳокимият томонидан айбланган жиноятларга нисбатан амал қилади.  

Аввалроқ CNN телеканали Трамп ўз ёрдамчилари билан ўз қизи Иванка Трампни ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнерни ҳамда бошқа бир қатор одамларнинг афв этилиши имкониятини муҳокама қилганини маълум қилган. Таъкидланишича, Трамп ўз яқинларининг янги президент Жо Байденнинг ҳокимияти вақтида суд таъқибларига учраши мумкинлигидан хавотирланмоқда.

Мавзуга оид