АКТ вазири: 14 минг километр оптик толали линиялар ташкил этилди ва юқори тезликдаги интернетга уланиш имконияти яратилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқовнинг маълум қилишича, 5 440та мактабгача таълим ва 3 207та соғлиқни сақлаш муассасаларигача жами 14 минг км оптик толали алоқа линиялари ташкил этилган.
АОКАда ўтказилган брифингда берилган маълумотларга кўра, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни жорий этишда инфратузилмани ривожлантириш мақсадида:
- 1 миллионта Интернет тармоғида кенг полосали уланиш портлари ўрнатилган ва уларнинг умумий сони 3 миллионтага етказилган;
- 32 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилди;
- 3 мингта таянч станциялари кенг полосали технологиялари асосида модернизация қилинди;
- 5 петабайт сиғимга тенг Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилди.
Мавжуд техник қувватларни кескин ошириш ҳисобига ўтган йил декабрь ойидан алоқа каналлари ижараси тарифлари 2 баробарга, ўтган йил давомида интернет хизматлари тарифлари эса 29 фоизга арзонлаштирилишига эришилди (1 Мбит/с интернет нархи 40,0 минг сўм).
Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларига, шу жумладан 8 095та халқ таълими, 5 440та мактабгача таълим ва 3 207та соғлиқни сақлаш муассасаларигача жами 14 минг км оптик толали алоқа линиялари ташкил этилди ва юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланиш имконияти яратилди.
Бундан ташқари, 5 641та мобил алоқа таянч станциялари ишга туширилган.
Мавзуга оид
14:00 / 08.09.2024
ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади
13:10 / 07.02.2024
Шуҳрат Содиқов бош вазир котибияти раҳбари этиб тайинланди
13:30 / 02.01.2024
Ўзбекистон IT соҳасининг бозор ҳажми миллиард долларга яқинлашмоқда
16:04 / 19.11.2023