Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат автомобилида дарахтга бориб урилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ЙПХ автомашинаси ЙТҲга учрагани ҳақида хабар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ҳодиса бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 январь куни соат 00:20ларда, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паҳлавон Маҳмуд кўчасида ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими О.И. "Ласетти" русумли махсус хизмат автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилади. Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026