“Наманган сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати хабарига кўра, Наманган шаҳрининг Оромгоҳ даҳаси, 1-Ахсикент, 2-Ахсикент, Гўзал, Чаманзор, Мингчинор, Мустақиллик, Паҳлавон, Нуробод, Сиҳатгоҳ, Меҳнатобод,  Ишонч, Истиқбол МФЙ ҳудуди ва 1-кичик тумани айрим жойларида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлади. 

Ҳозирда “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Наманган шаҳар бўлими мутахассислари томонидан носозликни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани айтилган.

Аввалроқ, Андижонда катта сув қувури ёрилиб кетгани, аҳолидан ичимлик суви захирасини ғамлаб қўйиш сўралгани хабар берилганди.