Маълум бўлишича, 2018 йилда Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясига раҳбарлик қилган Воҳид Мустафоевич Бобомуродовга тегишли «Navoiy Tears Invest» МЧЖ охирги йилларда камида 30 миллиард сўмлик давлат буюртмаларини олган.
Davletovuz канали муаллифи очиқ маълумотларга асосланиб ёзишича, Воҳид Бобомуродовнинг яқин қариндоши, укаси Обид Мустафоевич Бобомуродов «FARXOD FAROVON LYUKS» МЧЖга эгалик қилади.
Баъзи танлов ҳужжатларида фақатгина мана шу икки компания иштирок этган давлат буюртмалари ҳам борлиги қайд этилган. Навоий шаҳрида «Бандликка кўмаклашиш марказига ёрдамчи бино қуриш» объекти шулар жумласидан.
Очиқ маълумотларга кўра, Воҳид Бобомуродовнинг яна бир укаси —Зоҳиджон Мустафоевич Бобомуродов ҳам 2020 йилнинг апрелида турар жой қуришга ихтисослашган «STRONG ORIENTAL HOUSES» МЧЖни ташкил қилган. Мазкур масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги улушнинг ярми Фаррухжон Қобулович Турсуновга тааллуқли. Суриштирув муаллифи Фаррухжон Турсунов вилоят ҳокими Қобул Турсуновнинг фарзанди бўлиши мумкинлигига эътибор қаратган.
Воҳид Бобомуродовнинг «Navoiy Tears Invest» МЧЖ 2020 йилнинг ноябрида Навоий шаҳрида «Ишга марҳамат» моно-маркази яратиш бўйича қарийб 22 миллиард сўмлик тендерни ютган. Шунингдек,

















