ARUP компанияси Тошкентнинг электрон харитасини ишлаб чиқди. Унда кучли ёмғир натижасида сув босиши мумкин бўлган ҳудудлар ҳам кўрсатилган
Британиянинг ARUP компанияси экспертлари Тошкентнинг электрон харитасини ишлаб чиқди. Унда кучли ёғингарчилик ҳамда шаҳар каналлари тўғонларидаги ёрилишлар натижасида сув босиши мумкин бўлган ҳудудлар ҳам кўрсатилган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 11 январ куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, ARUP компанияси, Жаҳон банки мутахассислари, ФВВ Тошкент шаҳар бошқармаси, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ, Тошкент шаҳар газ таъминоти бошқармаси ва “Тошиссиққуввати” АЖ раҳбарияти иштирокида шаҳарни барқарор бошқариш бўйича семинар ўтказилди.
Мутахассислар Тошкент шаҳрининг барқарор ривожланишидаги асосий хавфлар – зилзила ва сув тошқинлари эканлигини таъкидлади. Бунда, айниқса, зилзилалар натижасида қурбонлар ва йўқотишлар сони кўпроқ, чунки сув тошқинлари содир бўлиш эҳтимоли паст саналади.
Семинар иштирокчилари интерактив шаклда кучли зилзила хавфи ва эҳтимолий зарарлар миқдорини баҳолади. Зилзила рўй берган тақдирда инфратузилма бузилиши тизими ишлаб чиқилди. Биринчи навбатда газ тармоқларига эътибор қаратиш тавсия этилди.
ARUP компанияси лойиҳалаштириш, архитектура, режалаштириш, лойиҳаларни бошқариш соҳасида консалтинг хизматларини тақдим этади. У 1946 йилда ташкил топган бўлиб, дунёнинг 36 мамлакатида 96та офисга ва 16 000дан ортиқ ходимларга эга, 160дан ортиқ давлатларнинг лойиҳаларида иштирок этган.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024
Тошкентдаги электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш буюрилди
13:35 / 20.12.2024