Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Telegram’да канал юрита бошлади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Telegram мессенжерида ўз каналини очди. Эрдўғаннинг канали Telegram маъмурияти томонидан верификациядан ўтиб, расмий экани тасдиқланди ҳамда илк 3,5 соат ичида 50 мингдан кўпроқ обуначи тўплади.
“Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Telegram’да! Бизнинг Telegram’даги каналимизга обуна бўлганингиз учун раҳмат. Яна бир платформа BIP’да ҳам каналимиз очилди”, деб ёзган Эрдўған ўз каналида.
Туркия етакчиси мессенжердаги илк хабарига ўз суратини илова қилган. Унда олд фондаги мушук ортида турган Эрдўған тасвирланган.
Туркияда кўплаб фойдаланувчилар охирги кунларда WhatsApp мессенжеридан фойдаланишдан воз кечишмоқда. Бунга эса мессенжер 4 январда ўз махфийлик қоидаларини ўзгартиргани сабаб ҳисобланади. Эндиликда янги қоидаларга кўра, барча фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар уларнинг нимани хуш кўришлари ва одатларини таҳлил қилиш учун Facebook’нинг реклама тизимига берилади.
Жумладан, Эрдўған маъмурияти ҳам 10 январда шу сабабга кўра WhatsApp мессенжеридан воз кеча бошлаган.
Таъкидланишича, шу сабабга кўра Туркияда кўпчилик оммавий равишда Telegram ва Туркиянинг етакчи телекоммуникация компанияси Turkcell’нинг BIP мессенжеридан фойдаланишга ўта бошлаган. Жумладан, WhatsApp қоидалари янгилангандан кейин BIP 24 соат ичида 1 млндан кўпроқ янги фойдаланувчи жалб қила олган.
Бундан ташқари, туркияликлар WhatsApp’нинг сиёсатига қарши норозилик сифатида Twitter’да мессенжерни ўчиришга чақирувчи #DeletingWhatsApp (WhatsApp’ни ўчирамиз) хештегини ишга туширишган.
Аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров охирги 72 соат ичида мессенжерга яна 25 миллион фойдаланувчи қўшилгани ва унинг фаол фойдаланувчилари сони 500 миллиондан ошганини маълум қилди.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
23:06 / 22.04.2026