Тошкентда 5та автомобил тўқнашди
Жорий йилнинг 13 январь куни соат 11:00ларда Тошкент шаҳри Учтепа тумани Фозилтепа кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган И.Ф. "Матиз" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида, ушбу кўчада жойлашган "Боғишамол" истироҳат боғи рўпарасида, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Х.Р. бошқарувидаги "Дамас" русумли автомобилга урилган.
Зарб оқибатида "Дамас" ўзидан олдинда тўхтаб турган ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Матиз"га, "Матиз" эса ўзидан олдинда тўхтаб турган ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Ш.Я. бошқарувидаги яна бир "Матиз"га, ушбу "Матиз" зарб оқибатида ўзидан олдинда тўхтаб турган ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Ш.И. бошқарувидаги "Нексия" русумли транспорт воситасининг орқа томонига урилган.
ЙТҲ натижасида масофа сақламаган "Матиз" русумли автомобил ҳайдовчиси, 22 ёшли И.Ф. ва "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 29 ёшли Х.Р.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент марказида бошқарувни йўқотган «Малибу» тўхтаб турган 2та «Ласетти»га урилиб, ағдарилиб кетди, Бектемир туманида эса Toyota Land Cruiser бетон тўсиққа урилди.
Мавзуга оид
09:00 / 23.10.2024
Тошкентдан Ханчжоуга тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
09:40 / 22.10.2024
Тошкент яна дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида ўнликка кирди
18:29 / 21.10.2024