Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги “Кичик саноат зоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4363-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сонли қарорлари асосида саноат соҳасидаги энг яхши лойиҳаларни танлаб олиш бўйича жорий йилнинг 22 январ куни Сирдарё вилоят ҳокимлигида навбатдаги танлов ўтказилади.

Унда барча тадбиркорлар ўзларининг экспортбоп, импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин. 

Талабгорларнинг инвестиция киритиш бўйича пухта режага асосланган бизнес лойиҳалари ва ҳужжатлар тўплами вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси томонидан 20 январ куни кечки соат 18.00 га қадар қабул қилинади.

 Танловга Сирдарё вилояти кичик саноат зоналаридаги қуйидаги бўш турган ер майдонлари таклиф этилади:

  1. Мирзаобод тумани “Янги хаёт” МФЙда жойлашган кичик саноат зонасидаги 21 та лот умумий 67 900 кв.м бўш ер майдони,
  2. Сардоба тумани “Халқобод” МФЙда жойлашган кичик саноат зонасидаги 5 та лот умумий 9 200 кв.м бўш ер майдони,
  3. Янгиер шаҳар “Наврўзобод” МФЙда жойлашган кичик саноат зонасидаги 37 та лот умумий 67 000 кв.м бўш ер майдони,
  4. Ширин шаҳар “М.Улуғбек” МФЙда жойлашган кичик саноат зонасидаги 4 та лот умумий 7 800 кв.м бўш ер майдони бўш ер майдонлари.

Танловда ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъектларига ер майдонлари давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара тўлови ставкаси бўйича, амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, тегишли коэффициентларни қўлламасдан, кейинчалик хусусийлаштириш шарти билан узоқ муддатли ижарага берилади.

Саноат зонасида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун электр энергияси, табиий газ (Ширин КСЗдан ташқари), ичимлик суви ва бошқа муҳандислик коммуникация тармоқлари билан таъминланадилар.

Шошилинг, қулай имкониятни қўлдан бой берманг.

Ўзингизни қизиқтирган саволлар бўйича Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг (99) 345-75-12  ва  (67) 225-57-02 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси