Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Жозеф Байденга унинг давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллаган.

Кеча, 20 январ куни, Вашингтонда АҚШнинг 46-президенти Жозеф Байден қасамёд қабул қилди. У билан бирга Камала Ҳаррис мамлакат тарихидаги илк вице-президент аёл сифатида лавозимга киришди.